ҲАМАС Тель-Авивга ракета билан зарба берди
Олам
−
13 Август
13424ҲАМАС бугун, 13 август куни Исроилнинг Тель-Авив шаҳрига узоқ масофага учувчи иккита ракета билан ҳужум қилди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Нашрга кўра, бу икки ракета Исроилнинг Гуш-Дан ҳудудига учирилган. Ракеталардан бири Тель-Авив жанубидаги денгизга – Бат-Ям ва Ришон-ле-Цион пляжлари рўпарасига келиб тушган. Ракета денгизга тушгани сабабли Катта Тель-Авив туманида ҳаво ҳужумидан мудофаа сиренаси эшитилмаган. Исроил армияси матбуот хизматига кўра, яна бир ракета Ғазо қирғоқлари қаршисида денгизга қулаган.
ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти “Изз ад-Дин аль-Кассам” бригадалари мамлакат марказининг ўққа тутилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
“Биз сионистлар томонидан фаластинлик тинч аҳолининг ўлдирилишига жавобан Тель-Авив ва унинг чекка ҳудудларига иккита М90 ракетасини учирдик”, дейилган ҲАМАС расмийларининг баёнотида.
Бу ерда гап Ғазо шаҳридаги Ал-Табаин мактабига қилинган ҳужум ҳақида кетмоқда. 10 август куни ЦАXАЛнинг Ғазо секторидаги мактабга берган зарбаси оқибатида 100 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС ҳаракатининг янги раҳбари, сиёсий бюронинг аввалги раҳбари Исмоил Хония ўлдирилиши ортидан сайланган Яҳё Синвар Миср ва Қатар воситачилари орқали Исроилга сулҳ бўлишини исташи ҳақидаги хабарни етказганди. Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Озарбайжондаги ҳарбий марказларига ҳужум қилишни таклиф қилиши фонида Исроил мудофаа кучлари барча исроиллик ҳарбий хизматчиларни Грузия ва Озарбайжонни зудлик билан тарк этишга чақиргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси