ҲАМАСнинг янги раҳбари Исроил билан сулҳга эришмоқчи

Олам

image

ҲАМАС ҳаракатининг янги раҳбари, сиёсий бюронинг аввалги раҳбари Исмоил Хония ўлдирилиши ортидан сайланган Яҳё Синвар Миср ва Қатар воситачилари орқали Исроилга сулҳ бўлишини исташи ҳақидаги хабарни етказди. Бу ҳақда Исроилдаги манбасига таяниб, 11 август куни Американинг CNN телеканали хабар берди.

“Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху буни хоҳлаяптими ёки йўқми, ҳозирча номаълум”, дея аниқлик киритади телеканал.

Телеканалнинг ҳукуматдаги икки манбасининг айтишича, Нетаньяху ҳукмрон коалиция учун қандай оқибатларга олиб келишидан қатъи назар, келишувга тайёр. Бироқ Исроилнинг бир қатор хавфсизлик агентликлари Бош вазирнинг коалициядаги айрим ўта ўнг вазирларнинг келишмовчилигини инобатга олиб, унинг тайёрлигига шубҳа билан қарамоқда.

Масалан, Молия вазири Безалел Смотрич сулҳга қатъиян қарши бўлиб, уни “таслим бўлиш” деб атади. Эътирозларни аввалроқ мамлакат Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир билдирган эди, у ҳам ўта ўнгчи “Оцма Йехудит” партияси раҳбари.

“АҚШ расмийлари Исроилга минтақавий урушнинг олдини олиш учун тезда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим тузишини кутишларини “аниқ айтди”, дейди CNN манбаси.

Маълумот учун, 61 ёшли Яҳё Синвар 2023 йил октябрь ойида ҲАМАСнинг Исроилга уюштирган йирик ҳужуми ташкилотчиси саналади. Гуруҳ Синварнинг Сиёсий бюро раҳбари этиб сайланганини 6 август куни, Теҳронда ўзидан аввалги Исмоил Хония ўлдирилганидан бир ҳафта ўтиб эълон қилди.

Синвар ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари этиб тайинлангач, Ташқи ишлар вазири Исраэь Кац уни тезроқ йўқ қилишга чақирди.

Яҳё Синвар ҲАМАСнинг энг кўп қидирилаётган етакчилари рўйхатида. Гуруҳнинг Исроилга ҳужумидан сўнг у омма олдида кўринмай қолган ва Ғазо сектори остидаги ер ости туннелларида яширинган деб тахмин қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС Яҳё Синвар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made