ҲАМАС раҳбарининг жасади гаровдаги исроилликларга алмаштирилиши мумкин

Олам

image

ҲАМАС сиёсий бюросининг ўлдирилган раҳбари Яҳё Синварнинг жасади Ғазо секторида гаровга олинган исроилликларга алмаштирилиши мумкин. Бу ҳақда CNN Исроилдаги манбасига таяниб хабар берди.

Ҳозирда Фаластин ҳаракати томонидан 100 га яқин гаровга олинганлар бор.

“Агар Яҳё Синварнинг жасадини исроилликларга алмаштирмоқчи бўлишса, бу фаластинликлар учун гаровга олинганларни алмаштириш ўлдирилган етакчининг жасадини олишнинг ягона йўли бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

Синварнинг ўлдирилишидан сўнг Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Президент Ицхак Герцог хавфсизлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Президент идорасининг баёнотида айтилишича, улар Синварнинг ўлдирилиши гаровга олинганларни қайтариш учун “муҳим имкониятлар ойнаси” эканини муҳокама қилган.

Маълумот учун, Яҳё Синвар 61 ёшида вафот этди. У ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги раҳбари, ташкилотнинг ҳарбий қаноти ва ички хавфсизлик бўлинмаси асосчиларидан бири бўлган. У Исроил томонидан уч марта – 1982, 1985 ва 1988 йилларда ҳибсга олинган. 2011 йилда у Исроил қамоқхонасидан ЦАХАЛ аскари Гилад Шалитга айирбошлаш доирасида озод қилинган. 2012 йилда у Сиёсий бюрога сайланган. 2017 йилда эса у Исмоил Хония ўрнига Ғазо секторидаги ҲАМАС етакчиси бўлди. Хония 2024 йил июль ойи охирида Теҳронда ўлдирилган, шундан сўнг Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС ҳаракати ўз етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилганини тасдиқлади ва Исроил қўшинлари ҳудудни тарк этмагунча, гаровга олинганларни озод қилиш ниятида эмаслигини билдирганди. Сиёсий бюроси аъзоси Халил ал-Ҳея унинг ўлими “ҳаракатни янада кучайтириши”га ишора қилди. ҲАМАСнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган Синварнинг ўлимига оид баёнотда таъкидланишича, ҳаракат Исроил қўшинлари блокададаги Ғазо секторидан олиб чиқилмагунча, гаровга олинганларни озод қилмоқчи эмас.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил ҲАМАС Яҳё Синвар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг