ҲАМАС Исроил билан келишувга яқин эканини айтди

Олам

image

ҲАМАС етакчиларидан бири, гуруҳнинг Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Исроил билан сулҳ битими тузишга яқин эканини айтди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

"Ҳаракат ўз жавобини Қатардаги биродарлар ва воситачиларига тақдим этди ва биз сулҳ битимига яқинлашяпмиз", дейди Хония.

Бироқ у келишув тафсилотларига аниқлик киритмаган.

AFP агентлигининг музокаралардан хабардор манбаларига таяниб хабар беришича, келишув қуруқликдаги ўт очишни тўхтатиш ва Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги ҳаво операцияларини чеклашдан иборат беш кунлик сулҳни ўз ичига олиши мумкин.

Бунинг эвазига ҲАМАС томонидан асирга олинган 50 дан 100 нафаргача одам озод қилинади. Улар орасида ҳарбий хизматчилар эмас, исроилликлар, шунингдек, бошқа давлат фуқаролигига эга бўлган маҳбуслар ҳам бўлади. Келишувга кўра, Исроил қамоқхоналаридан 300 га яқин фаластинлик қўйиб юборилади.

BBC’нинг Қуддусдаги мухбири Том Бейтманнинг қайд этишича, келишувга кўра, гаровга олинганлар гуруҳлари босқичма-босқич озод этилиши мумкин.

Маълумот учун, Қатар музокараларда воситачи сифатида иштирок этмоқда. ҲАМАС сиёсий қанотининг офиси шу мамлакатда жойлашган, бундан ташқари Исмоил Хония ҳам Доҳада яшайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС Исмоил Хония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг