ҲАМАС аёллар ва болалар эркинлиги эвазига беш кунлик сулҳ сўрамоқда

Олам

image

Қатар давлати ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги алмашинувни осонлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти “Ал-Қассам” бригадалари вакили Абу Убайданинг айтишича, ҳаракат айирбошлаш доирасида беш кунлик сулҳ сўраган. Унда ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторининг барча ҳудудларига гуманитар ёрдам етказилишига рухсат бериш киради.

Абу Убайданинг сўзларига кўра, Исроил ҲАМАСдан 100 нафар аёл ва болани озод қилишни сўраган, бироқ гуруҳнинг қарши таклифида гаровга олинганлар сони камроқ бўлган.

“Аммо улар ҳали ҳам бу шартларни бажаришга иккиланиб турибди”, дейди Абу Убайда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ЦАХАЛнинг Ғазодаги ҳаракатлари «адолатли» эканини даъво қилиб, бутун дунё уни ёқлаши кераклигини иддао қилиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

сулҳ ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг