Исроилнинг Ғазодаги операциясига ҳеч ким тўсқинлик қилолмайди – Нетаньяху 

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ЦАХАЛнинг Ғазодаги ҳаракатлари "адолатли" эканини даъво қилиб, бутун дунё уни ёқлаши кераклигини иддао қилди. Бу ҳақда у матбуот анжуманида айтиб ўтган.

"Мен америкаликларга айтаман: сиз ҳам бизнинг асосий мақсадимиз – ҲАМАСни йўқ қилиш бўйича бизга қўшилинг, чунки бу сизнинг ҳам мақсадингиз бўлиши керак. Ва шуни айтишим керакки, Америка аҳолисининг аксарияти бизни ва сиёсатимизни қўллаб-қувватлайди. Дарҳақиқат, бошқа овозлар ҳам бор, лекин биз уларга қарши тура оламиз”, деган у.

Шу билан бирга, Нетаньяху Исроил Ғазо секторида ҳарбий операция ўтказиш масаласида ҳеч қандай босимга бўйсунмаслигини таъкидлаган. 

“Мен аниқ айтмоқчиман: ҳеч қандай халқаро босим, армиямиз ҳақида айтилган ёлғон гаплар мақсадимизни ўзгартира олмайди ва ўзимизни ҳимоя қилишдек бурчимизни бажаришдан тўхтатмайди", деган Бош вазир.

Унга кўра, кўплаб дунё етакчилари унинг таклифига жавоб бериб, минтақадаги вазият ёмонлашаётган бир пайтда бирдамлик белгиси сифатида Исроилга ташриф буюрмоқда. 

"Бу биз учун жуда муҳим, аммо бу баъзида келишмовчиликлар юзага келмайди, дегани эмас. Чунки бу мамлакатларнинг баъзиларида лидерларга босим ўтказадиган озчиликлар бор. Ва мен раҳбарларга айтаман: босимга берилманг, бизнинг урушимиз сизнинг ҳам урушингиздир ва биз бу урушда ўзимиз ва сиз учун ғалаба қозонишимиз керак”, дейди Исроил ҳукумати раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг