“Ҳам савоб, ҳам уйим йўқлиги учун..” Фарғоналик аёл қизини сотаётганда ушланди
3-саҳифа
−
25 Апрель 2023
9358Фарғона вилояти Учкўприк туманида 8 ойлик чақалоғини 10 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Учкўприк туманида 22 ёшли аёл қизини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланган. Чақалоқ 2022 йилнинг август ойида туғилган бўлиб, боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ашёвий далил сифатида олиб қолинган.
Аёлнинг сўзларига кўра, у оилавий шароити яхшимаслиги, пулдан қийналгани учун боласини сотган.
“Болага зориққан бир опа бор экан. Ҳам савоб, ҳам уйим йўқлиги учун боламни унга бермоқчи бўлдим”, дейди аёл.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси