“Ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган янги авлодни камолга етказиш устувор вазифамиз – Мирзиёев
Жамият
−
19 Декабрь 2023
4738Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари бўйича “дастлабки ўрганиш” – коррупцион суриштирув институти жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Конгресс марказида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида айтиб ўтди.
Ушбу маросимда Президент Шавкат Мирзиёев бир қанча таклифларни илгари сурган. Жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол жалб этган ҳолда, ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқотларни кучайтириш, илмий изланишлар олиб бориш мақсадида Коррупция муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказини ташкил этиш таклиф қилинган.
Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хорижий турдош муассасалар билан яқин ҳамкорлиги кучайтирилиб, унинг салоҳияти янада оширилади. Энг илғор халқаро тажрибага асосланган янги механизмлар татбиқ қилинади, жумладан, коррупция ҳолатлари бўйича “дастлабки ўрганиш” – коррупцион суриштирув институти жорий этилади.
Болаликдан “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган янги авлодни камолга етказиш устувор вазифа сифатида қайд этилиб, БМТнинг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси дастурини Ўзбекистонда кенг жорий этиш режалаштирилгани айтиб ўтилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь