Ҳалима Ёқуб Тошкентдаги арзон ресторанга борди. Эри доира чалди (видео)
Жамият
−
26 Май 2023
46326Айни кунларда давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб эри Муҳаммад Абдуллоҳ Алҳабши билан Тошкентдаги унчалик қиммат бўлмаган оддий ресторанлардан бирида овқатланган.
Кечки овқатдан сўнг эса Абдуллоҳ Алҳабши рестораннинг созандаларига доира билан жўр бўлиб, ўзбек миллий куйларидан бирини чалган.
Instagram’га жойланган суратлар ва видеолардан кўринишича, улар кечки овқатни Ўзбекистон томони вакилларисиз, ёлғиз қилишган, созандалар билан бирга расмга тушишган ва Ҳалима Ёқуб хоним рестораннинг фахрий меҳмонлар китобига қайд қолдирган.
“Ажойиб муҳит, мусиқа ва таомларингиз учун раҳмат. Биз тушликдан буткул роҳатландик”, дея ёзган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳалима Ёқуб ва унинг эри Муҳаммад Абдуллоҳ Алҳабши Ўзбекистонга оддий йўловчи самолётда келгани, шунингдек, Самарқандга “Афросиёб” поездида боргани билан ўзбекистонликларни ҳайрон қолдирган эди.
Маълумот ўрнида, Сингапур Президенти турмуш ўртоғи билан тушлик қилган ресторанда бир кишилик байрам ошининг нархи 59 минг сўм, шилпилдоқ нархи 68 минг, котлет нархи эса 14 минг, мантининг донаси 7 минг сўмни ташкил қилади.
Таққослаш учун, 2022 йилнинг 24−26 март кунлари ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форумида ўзбекистонлик амалдорлар бир порцияси 100 минг бўлган ош, донаси 50 минг сўмлик манти, бир донаси 70 минг сўм бўлган сомса ейишган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь