“Ҳакамлар адолатли қарор чиқармади”. Мадримов Аҳмадалиевнинг жанги ҳақида фикр билдирди

Спорт

image

Жорий йилнинг 9 апрель тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи, иккинчи энг енгил вазнда WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ҳимоя жангини ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берди.

Аҳмадалиев иштирокидаги баҳсни бевосита аренадан туриб кузатган яна бир ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов QALAMPIR.UZ'га Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги бўйича фикрларини билдирди.

“Муроджон яхши жанг қилди. Уни бу жангда ютди десак ҳам муболаға бўлмайди, лекин Аҳмадалиев охирги тўқнашувдагиданда кучлироқ жанг қила олади. Ҳакамлар адолатли қарор чиқармади деб ўйлайман. Бу фикримни кўпчилик тасдиқлайди. Кейинги баҳсларда Муроджондан ғалаба кутамиз”, дейди Мадримов.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Сан-Антонио шаҳри мезбонлик қилган профбокс оқшомида Мадримовнинг ўзи ҳам навбатдаги жангини ўтказиб ғалабага эришди. Мадримов 10 раунд давом этган жангда америкалик Рафаэль Игбокведан 100-90, 99-91, 99-91 ҳисобида устун келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Муроджон Аҳмадалиев Марлон Тапалес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг