Ҳакам Бонуччига нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлди – Кьеза

Спорт 2123
image

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Федерико Кьеза Испания терма жамоасига қарши кечган UEFА Миллатлар лигаси ярим финал ўйинидаги (1:2) мағлубиятга изоҳ берди. 

“Биз мағлубиятсиз ажойиб серия қайд этаётгандик, жаҳон рекордини ўрнатдик. Мағлубият эртами-кечми содир бўлиши керак эди. Ажойиб ўйин учун Испанияни табриклайман, улар бу ғалабага муносиб”, дейди Кьеза ўйиндан сўнг.

Шунингдек, футболчи жамоа сардори Бонуччининг қизил карточка олиши ўйинга салбий таъсир ўтказгани ҳақида айтиб ўтди:

“Шубҳасиз, Испанияга қарши ўн киши бўлиб ўйнаш қийин. Шунга қарамай, биринчи бўлимда бизда иккита яхши имконият бўлди, бироқ тайм якунига қадар иккита гол ўтказиб юбордик. Рақиб хатоларимиздан унумли фойдаланиб кетди. Ҳа, Бонуччи хато қилди. Бироқ, ҳакам сардоримизга нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлди, чунки мен ҳеч қачон халқаро миқёсдаги ўйинларда, бу қадар оддий вазиятлар учун қизил карточка берилганини кўрмаганман, ҳакам қарорига умуман қўшилмайман”. 

Маълумот учун, Италия ва Испания ўртасидаги учрашувининг 40-дақақасида Леанардо Бонуччи ҳаводаги курашда “қизил фурия” сардори Серхио Бускетснинг юзига зарба бериб юборди. Россиялик ҳакам Сергей Карасёв ушбу вазиятда Бонуччини майдондан четлатди.

Евро-2020 ярим финалидаги мағлубият учун реванш олган Испания финалда бугун, 7 сентябрь ўтказиладиган Франция ва Белгия баҳси ғолибига қарши майдонга тушади.

Шу билан Испанияга енгилган Италиянинг 37 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясалди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.3
t
×