Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво исийди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет ҳафта давомида, 3-7 июнь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, июнь ойининг биринчи иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек 4-5 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда жадаллиги асосан бироз бўлган момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 

Ушбу кунларда Республика ҳудудининг катта қисмида қулай ҳарорат фони сақланиб туради, ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат 29-32 даража, ҳафтанинг иккинчи ярмида 32-35 даража бўлади. Фақат жанубда чўл ҳудудларда ҳарорат кундуз кунлари 36-39 даражагача кўтарилади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 3-5 июнда Республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат 3-5 июнда 30-33 даража, 6-7 июнда 32-35 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 18-21 даражагача бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made