Ҳафта сўнги учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Бу қизиқ
−
01 Май
18426Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудида 3-5 май кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 3 ва 5 майда ёғингарчилик кутилмайди, 4 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 3 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 25-30 даража; 4 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 22-27 даража; 5 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 3 майда ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 3-4 майда 14-19 даража, 5 майда 12-17 даража, кундузи 3 майда 25-30 даража, 4-5 майда 22-27 даража бўлади.
Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 3 майда ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 3 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража; 4 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 20-25 даража; 5 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 3 майда ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 3 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 24-29 даража; 4-5 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 4-5 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 3 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража; 4 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 24-29 даража; 5 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 3 майда кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража; 4 майда кечаси 7-12 даража, кундузи 9-14 даража; 5 майда кечаси ва кундузи 7-12 даража бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь