Ҳафта охирида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
06 Март
38173Ўзгидромет 8-10 март кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 8-9 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 10 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даражада илиқ, кундузи 8 мартда 14-19 даражада илиқ, 9 мартда 10-15 даражада илиқ, 10 мартда 12-17 даражада илиқ бўлади.
Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 8-9 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 10 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши, 9 мартда баъзида 22-24 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 мартда кечаси 3-8 даражада илиқ, кундузи 15-20 даражада илиқ, 9-10 мартда кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 13-18 даражада илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши, 9 мартда баъзида 22-24 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 мартда кечаси 3-8 даражада илиқ, кундузи 15-20 даражада илиқ, 9-10 мартда кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 13-18 даражада илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 15-20 даражада илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 8 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 9-10 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 мартда 0-5 даражада илиқ, 9-10 мартда 2-7 даражада илиқ, кундузи 13-18 даражада илиқ бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 мартда кечаси 0-5 даражада совуқ, кундузи 4-9 даражада илиқ, 9-10 мартда кечаси 2 даражада совуқ-3 даражада илиқ, кундузи 2-7 даражада илиқ бўлади.