Ҳафта давомида Ўзбекистонга аномал совуқ ҳаво келади
Бу қизиқ
−
04 Январь 2021 29704 1 дақиқа
Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини ҳали ҳам маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда. Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Кечалари -5...-10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида -12...-17 даражагача совуқ бўлади. Ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади.
Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади. Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель