Ҳафта давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?
Бу қизиқ
−
09 Март 2020
8501Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди шимолий Урал районларидан кирган антициклоннинг нисбатан совуқ чегараси таъсирида бўлади. Бутун республика бўйича об-ҳавонинг қуруқ ва асосан қуёшли бўлиши кутилмоқда.
Антициклон чегарасининг таъсири натижасида тунда ҳаво совийди ва 2-5 даража илиқ атрофида бўлади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони аста-секин иситади ва ҳарорат 12-15 даражагача илийди, бу март ойинининг биринчи ярми учун ўртача кўп йиллик кўрсаткичларга яқиндир.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 мартда кечаси -3...+2 даража, кундузи +13...+18 даража; 12 мартда кечаси 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража; 13 мартда кечаси +2...+7 даража, кундузи +13...+18 даража; 14 мартда кечаси +2...+7 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 мартда кечаси 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража; 13 мартда кечаси 0...+5 даража, кундузи +13...+18 даража; 14 мартда кечаси +2...+7 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13 мартда кечаси 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража; 14 мартда кечаси +2...+7 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 мартда кечаси 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража; 12-13 мартда кечаси 0...+5 даража, кундузи 13-18° илиқ; 14 мартда кечаси +2...+7 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 мартда кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража; 12-14 мартда кечаси 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 11 ва 14 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 12-13 мартда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. 11-13 мартда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 мартда кечаси -5...0 даража, кундузи +2...+7 даража, 12-14 мартда кечаси -3...+2 даража, кундузи 12-13 мартда +2...+7 даража, 14 мартда +5...+10 даража бўлади.