Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Бу қизиқ
−
10:59 410 1 дақиқа
Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат фони иқлим меъёрига мос бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқни, кундуз кунлари 20-25 даража илиқни ташкил этади. Ҳафта охирига келиб, ҳаво бироз салқинлашади, кечалари термометр устуни 3-8 даражагача, кундуз кунлари 17-22 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Шунингдек, Тошкентда ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Жорий йилнинг 19-20 октябрида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 23-25 даражани ташкил этади, 21-22 октябрда 20-22 даражагача пасаяди. Эртага, 20 октябрга ўтар кечаси ҳарорат 10-12 даража илиқ атрофида бўлади, бироқ жорий йилнинг 22 октябрига келиб, 6-8 даража илиққача пасаяди.
Live
Барчаси