Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлади?
Бу қизиқ
−
20 Май
10026Дам олиш кунлари кузатилган ёмғирли ва салқин об-ҳаводан сўнг 20-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” маълум қилди.
Фақат Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бугун, 20 майда куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
23-24 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Ушбу кунларда ҳарорат кўтарилади ва ҳафтанинг ўртасига келиб 24-29 даража, жанубда 30-32 даражага етади.
22-23 май кунлари чўл ҳудудларда, 24 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 20-24 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши сақланиб туради.
Тошкент шаҳрида бугун, 20 майда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 22-24 даража илиқ бўлади. 21-22 майда ёғингарчилик кутилмайди. 23 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 25-27 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь