Ҳафта давомида баъзи жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
08 Август 2022
9197Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойи учун нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради. Қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан 31-34 даража атрофида бўлади, бу август ойининг биринчи ярми учун бўлган меъёрий қийматлардан бироз пастдир. Фақат ҳафтанинг энг охирига келиб, ҳарорат 35-38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Республиканинг жанубида ва чўл зоналарида айрим кунларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача чанг-тўзон билан кучайиши кутилмоқда.
8 августда Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
LiveБарчаси