Ҳафта давомида ҳарорат яна кўтарилади – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
13 Июнь 2022
11762Жорий ҳафтада Ўзбекистонда булутли об-ҳаво қуёшли ҳавога ўзгаради ва ҳарорат яна кўтарилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Бугун мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи термометр устуни 30-35 даражадан юқорига кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан бироз пастдир. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади, фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, шунингдек дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-21 даража, кундуз кунлари 34-39 даража атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42 даражагача бўлади.
13 ва 14 июнь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь