Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати -16 даражагача тушади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 18-20 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ; Устюртда кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 18 февралда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 19-20 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ -2 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида кечаси 11-16 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 18 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 19 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. 20 февралда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 18 ва 20 февралда 0-5 даража илиқ, 19 февралда 3 даража совуқ -2 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 18 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 19 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. 20 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 февралда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ -2 даража илиқ; 19-20 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 18 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 19 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. 20 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 19 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 20 февралда кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 18 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 19 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. 20 февралдабаъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 февралда кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 19-20 февралда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво  бироз булутли бўлади, 18 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 19-20 февралда вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 февралда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ; 19-20 февралда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон қор Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made