Ҳабиб йилнинг энг яхши спорт юлдузи бўлди

Спорт

image

Енгил вазнда UFC чемпиони россиялик спортчи Ҳабиб Нурмуҳамедов BBC талқинига кўра, “Йилнинг энг яхши спорт юлдузи” деб топилди

“Йилнинг энг яхши спорт юлдузи” унвонига муносиб кўрилган Ҳабиб овоз бериш жараёнида устундан сакраш бўйича швед спортчиси Арман Дуплантис, америкалик баскетболчи Леброн Жеймс, америкалик гольфчи Дастин Жонсон, француз футболчиси Венди Ренар ва ирландиялик боксчи Кэти Тейлорни мағлуб этган. 

Маълумот ўрнида, Нурмуҳамедов жорий йилнинг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2 раунддаёқ ғолиб бўлди. Ғалабасидан сўнг Ҳабиб ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Ҳабиб Нурмуҳамедов Тошкентга келган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб спорт юлдузи

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг