Ҳабиб Тошкентга келди. У қайси меҳмонхонада қоляпти?
Спорт
−
21 Ноябрь 2019
15467Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 ноябрь куни пойтахт Тошкентдаги “Humo Arena” спорт мажмуасида илк бор ММA GFC-20 турнири бўлиб ўтади. Унда UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.
Кеча, 20 ноябрь куни Ҳабиб Нурмуҳамедов ўтирган самолёт Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортига келиб қўнди. Спортчи юзлаю мухлислари қурвошида, карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, унинг ўринбосари Ойбек Қосимов ва Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов спортчига пешвоз чиқишди.
Ўзбек урф-одатларига кўра, унга зар тўн кийдирилди.
Ҳабиб Нурмуҳамедов пойтахт Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасига жойлаштирилди.
Бугун, 21 ноябрь куни Ҳабиб Нурмуҳамедов ва турнир ташкилотчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ММA GFC-20 турнири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари, Триатлон федерацияси раиси, Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров томонидан ташкил этилмоқда. Бу эса Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг Ўзбекистонга илк ташрифи эмас. Спортчи жорий йилнинг май ойида ҳам Тошкентга келган эди.
LiveБарчаси