Тошкентда хонадонида 900 млн сўмлик тамакини яширганлар ушланди

Crime

−

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 900 миллион сўмлик акциз маркаларисиз тамаки маҳсулотлари сақланаётган хонадон аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган шахснинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада у ерда сотиш мақсадида сақлаб келинган, хорижда ишлаб чиқарилган, акциз маркаларига эга бўлмаган 22 турдаги 20 минг 60 қути тамаки маҳсулоти аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати қарийб 900 миллион сўмни ташкил этади.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида акциз маркасисиз тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланиб келган бир нечта шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends