Ҳабиб Нурмуҳамедов Флойд Мэйвезерга шарт қўйди
Спорт
−
02 Март 2020
13541Енгил вазн тоифаси бўйича UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Флойд Мэйвезерга шарт қўйди.
“У ҳали ҳам менга қарши жанг қилишни истаяптими? Ўйлайманки, у ўз номини тарихга муҳрлаб қўймоқчи. Бир неча кун олдин у таваллуд айёмини нишонлади. У 48 ёки 49 ёшни қарши олди. Менинг отам неча ёшда бўлса, Мэйвезер ҳам ўша ёшда. Қандай қилиб унга қўл кўтаришим мумкин, тушунолмаяпман. Агарда у чиндан ҳам жанг қилишни истаса UFC спорт тури билан шуғуллансин.
Мен боксчи эмасман, курашчиман, ММА жангчисиман. Агарда Мэйвезер менга қарши жанг қилишни истаса, бокс қоидалари бўйича, рингда ҳар бири 3 дақиқадан иборат бўлган 11 раунд жанг қиламиз. Сўнгги раундда эса 5 дақиқа ММА қоидалари бўйича беллашамиз. Флойд 11 раунд ичида мени нокаутга учратади, деб ўйламайман. Сўнгги раундда у нима қилади? Мен уни октагонда йиртиб ташлайман. Флойд ўз ишининг устаси, профессионал боксчи.
Лекин у мени нокаутга учрата олмайди”, дейди Ҳабиб Нурмуҳамедов
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов шу кунга қадар UFC’даги профессионал фаолиятида 28 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, 18 апрель куни Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Тони Фергюсон ўртасида навбатдаги жанг бўлиб ўтади. Ушбу жанг Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Айни пайтда икки спортчи ҳам бўлажак жанг учун АҚШда тайёргарлик олиб бормоқда.
LiveБарчаси