Ҳабиб фаолияти давомида қанча маблағ ишлаб топган? 

Спорт

image

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов фаолияти давомида қанча маблағга эга бўлгани ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақда "Eurosport" хабар берган. 

Ҳабиб MMA’даги фаолиятини 2008 йилда бошлаган. У 2018 йилда фаолиятининг чўққисига чиққан ва гонорари сезиларли даражада ошган.

2018 йил 1 июнидан 2019 йил 31 майига қадар Ҳабиб 11,5 миллион доллар ишлаб топган. 2019 йил 1 июнидан 2020 йил 31 майига қадар ҳам спортчи 11,5 миллион долларга эга бўлган. Ҳабибнинг MMA’даги бутун фаолияти давомида ишлаб топган пули эса 30 миллион долларга яқин.

Спортчи энг катта гонорарларини қайси жанглари орқали қўлга киритган? 

Ҳабиб Конор Макгрегор билан жангдан 2 миллион доллар, Дастин Порье билан жангдан 4 миллион доллар, Жастин Гэтжи билан жангдан эса 3 миллион 90 минг доллар қўлга киритган. 

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2 раунддаёқ ғолиб бўлди. Ғалабасидан сўнг Ҳабиб ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди. 

Кейинроқ, UFC Президенти Дана Уайт Ҳабиб отаси учун октагонга қайтиши ва 30-ғалабасини ҳам қўлга киритиши мумкинлигини айтганди


Мақола муаллифи

Теглар

ММА

Баҳолаганлар

2012

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made