Ҳабиб отаси учун октагонга қайтадими?
Спорт
−
30 Октябрь 2020
14422Россиялик ММА жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов отаси учун октагонга қайтиши ва 30-ғалабасини ҳам қўлга киритиши мумкин. Бу ҳақда UFC Президенти Дана Уайт гапирди.
"Мен Ҳабиб билан суҳбатлашдим. У охирги жангидаги ғалабасидан сўнг кучли ҳаяжонда бўлган. Мен Ҳабиб яна октагонга қайтиб, ҳисобини 30-0 га тенглаштириб қўяди, деб ўйлаябман. Менимча, у бутунлай кетмади. Унинг отаси ҳам 30-0 ҳисобини хоҳлаган. Ҳабиб айнан ўша хоҳишни амалга ошириш учун қайтиб келиши мумкин", деган Уайт.
Маълумот учун, жорий йилнинг 3 июль куни катта Нурмуҳамедов 57 ёшида вафот этди. Унга коронавирус ташхиси қўйилганди.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2 раунддаёқ ғолиб бўлди. Ғалабасидан сўнг Ҳабиб ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди
Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC’даги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган.
LiveБарчаси