Ҳабиб бироз дам олгандан сўнг Путин билан учрашади
Спорт
−
27 Октябрь 2020
14607Россия Президенти Владимир Путин UFC чемпиони, россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедов билан учрашмоқчи. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
"Ҳабиб бироз дам олиб, эпидемиологик вазият бироз тинчлангандан кейин улар, албатта, учрашади", деган Песков.
Аввалроқ, Путин Ҳабиб Нурмуҳамедовни Кремлга таклиф қилгани ҳақида гаплар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Ҳабиб Нурмуҳамедовга қўнғироқ қилиб, уни америкалик спортчи Жастин Гэтжи устидан қозонган ғалабаси билан табриклаганди.
Маълумот учун, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2 раунддаёқ ғолиб бўлди.
Ғалабасидан сўнг Ҳабиб ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди
Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC’даги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Шу сабаб уни “Енгилмас бургут” ёки “Кавказ бургути” деб аташади.