Ҳа, дунёда нархлар ошяпти, аммо Украинада одамлар ўляпти – Зеленская

Интервью 9763
image

Россиянинг Украинага бостириб кириши тинч аҳолига қарши олиб борилаётган урушдир. Бу ҳақда биринчи хоним Елена Зеленская Британиянинг BBC телерадиокомпаниясига берган интервьюсида сўз очди.  

"Бу армия билан уруш эмас, бу қўрқитиш, “куйдирилган ер” тактикасини қўллаш ва бўм-бўш шаҳар ва қишлоқларга кириш учун уруш", дейди Президентнинг рафиқаси. 

Биринчи хоним Украинага ҳақиқатан ҳам ёрдам беришни хоҳлайдиган, аммо энергия нархи ошиши фонида ўзининг эртанги кунини ҳам ўйлаётган оддий британияликларга қарата шундай деган: 

“Мен вазият жуда оғир эканини тушунаман. Сизга шуни эслатмоқчиманки, дунёда нархлар кўтарилганда, Украинада ҳам худди шундай бўлади. Биз учун ҳамма нарса қимматлашмоқда. Лекин айни пайтда одамлар ўлдирилмоқда. Ҳар куни”.. 

Президентнинг рафиқаси дунёнинг барча мумкин бўлган оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиб, Россиянинг Украинадаги тажовузи оқибатлари ҳақида дунёга маълумот етказишга ҳаракат қилаётганини алоҳида таъкидлади ҳамда Украинани изчил қўллаб-қувватлаётгани учун Буюк Британия ва унинг ҳукуматига миннатдорлик билдирди. 

“Биз чин дилдан ва кучли қўллаб-қувватлансак, ёлғиз эмаслигимизни ҳис қиламиз”, дея хулоса қилган Елена Зеленская.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 сентябрь куни Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Борис Жонсон янги ҳукумат раҳбари Лиз Трасс Россияга қарши туришда ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига, шунингдек, ички нархларнинг ўсишига дош беришига ишонч билдирди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 2.9
t
×