Тошкентда ИИБ ходими пичоқланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида профилактика катта инспектори пичоқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Воқеа кеча, 8 апрель куни соат 21:30 ларда содир бўлган. ИИБ ходими ўз хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида, туманнинг Қорасарой маҳалласида яшовчи фуқаро телефон қилиб, акаси билан бўлаётган оилавий жанжал ҳақида хабар берган. 

Хабарга асосан профилактика катта инспектори айтилган манзилга етиб борган вақтида телефон қилган фуқаронинг акаси хонадон дарвозасининг олдида қўлида ошхона пичоғи билан турганлигини кўради. Фуқаро қўлидаги ўткир тиғли жисмни ташлаш ҳақидаги ИИБ ходимининг қонуний талабларини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги ошхона пичоғи билан профилактика катта инспекторининг чап бел қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.  

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган маълумотномага кўра, ИИБ ходимида бел соҳасида санчилган кесилган жароҳат аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқарога нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тошкент туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги мактаблардан бирида рўй берган жанжални бартараф этмоқчи бўлган Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг