Оҳангаронда туғуруқхонага ўз оёғи билан борган аёлнинг ўлиги чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимида 32 ёшли ҳомиладор аёл вафот этди. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Жорий йилнинг 3 апрель куни 17:30 ларда Оҳангарон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Оҳангарон шаҳар “Бирлик” МФЙ Шарқ кўчасида яшаган А.Х. тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлими палатасида аҳволи бирдан оғирлашиб, вафот этган. Ҳомила ҳам нобуд бўлган.

Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент вилояти филиали Олмалиқ шаҳар бўлимининг 3 апрелдаги 88-сонли дастлабки маълумотномасида Х.А.нинг ўлими "ўткир конорар етишмовчилик, юрак ишемик касаллиги, ўткир конорар синдроми, юрак мушакларининг гипертрофияси ва қон билан нотекис таъминланиши" оқибатида юз бергани ва унда тан жароҳатлари аниқланмаганлиги кўрсатилган.

Аёл муқаддам судланмаган, оилали, 2 нафар фарзанднинг онаси бўлган. 

"Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади муносабатда.

Таъкидлаш жоизки, бу ҳолат Ўзбекистонда биринчи марта содир бўлмаяпти. Аввалроқ "Туғуруқхонадан ўлиги чиққанлар" сарлавҳаси остида таҳлилий мақола эълон қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ўлик она Туғуруқхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made