Россияда мигрантларнинг ҳибсга олиниши нормал ҳолат – Қозоғистон ТИВ
Олам
−
02 Апрель
8565Россия Федерациясида мигрантларнинг ҳибсга олиниши ва текширилиши нормал ҳолдир. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ расмий вакили Ойбек Смадияров сўз очди.
Смадияровнинг айтишича, мигрантларнинг ҳибсга олиниши ва уларнинг ҳужжатлари қаттиқ текширилиши теракт бўлган мамлакатда табиий ҳолат.
“Ҳудудида бундай даҳшатли жиноят, йирик теракт содир бўлган ҳар қандай давлат ўз-ўзидан хавфсизлик чораларини кўради. Шу боис, кимдир ҳибсга олингани, текширилгани ҳақидаги хабарлар тарқалиши табиий”, деган расмий вакил.
Шу билан бирга, Қозоғистонликларнинг ҳозир Россияга бориши хавфсизми, деган саволга Ойбек Смадияров, “айни пайтда қўшни давлат билан чегара очиқ”лигига ишора қилган.
“Албатта, фуқаролар ўзлари билан керакли ҳужжатларини олиши керак”, дея қўшимча қилган у.
Маълумот учун, Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг аниқлик киритишича, айни пайтда Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл"да содир этилган терактда Қозоғистон фуқароларидан жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, кеча 1 апрель куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида террорчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаштирган шахс ушланганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси