Тайсон блогерга қарши жангдан 20 миллион доллар ишлаб топади
Спорт
−
19 Март 2024 14451 1 дақиқа
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо афсонавий америкалик боксчи Майк Тайсон ва профессионал бокс жангларида иштирок этаётган видеоблогер Жейк Пол ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен Майкни ҳурмат қиламан, аммо танго учун икки киши керак бўлади. Менимча, Тайсон жуда яхши сумма ишлаб олади. 57 ёшли Майкка бу шоу учун 20 миллион долларга яқин тўлашади, дейди Сехудо “Give me Sport” подкастида.
Маълумот учун, Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг шу йил 20 июлда ўтказилиши режалаштирилган. Жанг тез орада расман эълон қилинади. “Темир” Майк ҳозирда 57 ёшда. Блогер Жейк Пол эса 27 ёшда.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль