АҚШ Туркия билан бирга ўқ-дори ишлаб чиқаради
Олам
−
22 Февраль
3509АҚШ Туркия мудофаа секторидаги субпудратчилар билан ҳамкорликда 155 мм ўлчамли ўқ-дорилар ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жефф Юргенсен баёнотига таяниб, “Анадолу” агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, 2025 йил охиригача Техасдаги учта заводда ўқ-дори ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилган. “General Dynamics Ordnance and Tactical Systems” билан қурилиш, монтаж қилиш ва кейинчалик ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузилган.
“Ўқ-дорилар заводи ойига 30 минг дона патрон ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади” дейди Юргенсен.
АҚШ элчиси Жефф Флейк 14 февраль куни “Desert News” учун чоп этилган мақоласида Вашингтон учун “Туркия билан мустаҳкам алоқалар” муҳимлигини таъкидлаган.
“Туркия билан мустаҳкам алоқалар АҚШ манфаатларига мос” сарлавҳали мақоласида у турк мудофаа секторининг “трансформацияси” “АҚШ мудофаа таъминот занжири ва НАТО кучи”нинг ажралмас қисми эканлигини билдирган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси