Ғазода ўлдирилган журналистлар сони эълон қилинди
Олам
−
25 Январь 2024 7412 1 дақиқа
2023 йил 7 октябрда бошланган урушда жами 119 нафар журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин ҳукумати ёзма баёнотида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушида 69 журналист, 20 йиллик Вьетнам урушида 63 журналист ва 3 йиллик Корея урушида 17 журналист ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, журналистларга қилинаётан ҳужум ва қотилликлар асосан, тарихни ўчириш, фактларни яшириш, минтақа ва халқаро ҳамжамиятга хабар ва маълумотлар етиб боришига тўсқинлик қилиш мақсадида атайин амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 январь куни Яқин Шарқда ўлдирилган журналистлар сони рекорд даражага етган эди ва бу кўрсаткич яна янгиланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь