WBC номинациясига Баҳодир Жалоловнинг номзоди қўйилди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) томонидан истиқболли боксчи номинацияси бўйича номзодлар қаторига киритилди. Бу ҳақда ташкилот ўз расмий саҳифасида маълум қилди. 

Мазкур номинация йил давомида ўз истеъдодини кўрсатиб, катта ўсишга эришган боксчиларга тақдим этилди.

Баҳодир Жалоловдан ташқари соврин учун ирландиялик Каллум Валш, мексикалик Хосе Салас, америкалик Ричард Торрес ва Флойд Шофиелд ҳамда Гватемала вакили Лестер Мартинез даъвогарлик қилмоқда.

Ғолиб спортчи номи овоз бериш йўли билан аниқланади. Ҳозирда WBC'нинг Instagram саҳифасида овоз бериш жараёнлари кетмоқда.

“Ҳар йили минглаб истеъдодли юлдузлар бизга ўзларининг қобилиятини намойиш этади ва улардан биттасини танлаш қийин. Булар бизнинг якуний олтиталигимиз ва сиз ушбу боксчилардан бирини танлашингиз мумкин", дейилади ташкилот хабарида.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов ортда қолган 2023 йилда профбоксда жами 2 та жанг ўтказиб, ҳар иккисда рақибларидан устун келди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Баҳодир Жалолов Лестер Мартинез

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made