“Бахти Ташкентский”га алоқадор MMA жангчиси қўлга олинди
Спорт
−
25 Декабрь 2023
30648Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида давом этаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистонда қидирувга берилган Дониёр Мамажонов ҳибсга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Мамажанов бугун,25 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган.
Қайд этилишича, у “криминал авторитет” “Бахти Ташкентский”нинг қўриқчиларидан бири бўлган ва Қудратуллаевнинг топшириқларини бажариб келган. Ҳозирда спортчини Ўзбекистонга келтириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Мамажонов Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича қидирувда экани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мамажонов ва яна уч нафар шахснинг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан айбланиб, терговдан қочиб яширингани аниқланиб, қидирувда эканлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь