Тиланчи аёлнинг ўлимидан сўнг миллионерлиги ошкор бўлди
Бу қизиқ
−
25 Декабрь 2023
29103Ироқнинг пойтахти Бағдодда касаллиги туфайли шифохонага ётқизилган кекса тиланчи ўлимидан сўнг миллионер бўлиб чиқди. Бу ҳақда Ироқ маҳаллий ОАВлари маълум қилган.
Хабар берилишича, тиланчининг ўлимидан сўнг унинг икки опаси уйидан миллионлаб Ироқ динорлари ва қопларда тилла топиб олган. Бироқ, улар пулларни уйдан олиб чиқиб кетаётганида қўлга олинган.
Полиция гуруҳлари тиланчининг уйидаги тинтувлар натижасида 380 минг доллар, Ироқ динори ва бир неча қоп олтин топган. Давлат ҳисобига ўтказилган активлар ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланган.
Тиланчининг уйида тинтувга қатнашган полиция ходимларидан бири Муҳаммад Солиҳ Меҳди бу ҳодисага муносабат билдирди.
“Взвод офицери менга қўнғироқ қилиб, ал-Козимия ҳудудидаги ўлим ҳақида хабар берди. Воқеа жойига етиб келганимизда, ўлган тиланчининг шахсини аниқлаш учун келган эркак ва аёл уйдан пул олиб кетаётган эди”, деган полиция ходими.
Яна бир ҳуқуқ-тартибот ходими Абдулжаббор Солиҳ, “Бизга жанжал бўлгани ҳақида хабар келди. Воқеа жойига етиб келганимизда, ҳеч қандай жанжал бўлмагани, лекин икки киши марҳумнинг уйидан пул тўла қопни ташиб кетаётганига гувоҳ бўлдик ва дарҳол уларни ҳибсга олдик. Ўша заҳоти марказга қўнғироқ қилиб, бу ҳақда хабар бердик. Марказ биздан воқеа жойида қолишимизни сўради ва биз у ердан топилган барча пулларни ҳукуматга топширдик”, деган.
Вафот этган аёлнинг қўшнилари тиланчилик билан кун кечирган бу аёлга кўп ёрдам берганларини, тинмай овқат бериб туришларини ҳам айтишган. Шунингдек, унинг ўғли полициячи экани иддао қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Бакуда тиланчи онахон топган бор пулини Туркияга хайрия қилган эди.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь