Украина Россиянинг икки қирувчи самолётини йўқ қилди

Олам

image

Кеча, 24 декабрь куни Украина ҳарбийлари Россиянинг икки қирувчи-бомбардимончи Су-34 ва Су-30 самолётларини уриб туширди. Бу ҳақда бугун, 25 декабрь куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби ва Ҳарбий ҳаво кучлари хабар берди.

“Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситалари иккита Су-34 ва Су-30 қирувчи-бомбардимончи самолётларини йўқ қилди”, дейилади Бош штаб баёнотида.

Ҳарбий ҳаво кучлари Су-34 Донецк вилоятида, Су-30 эса Қора денгиз узра учиб кетаётганида уриб туширилганини маълум қилган.

Бош штаб маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина Қуролли кучлари авиацияси шахсий таркиб, қурол-яроғ ва ҳарбий техника жамланган 12 та ҳудудга, ўқ-дорилар омбори ва Россия қўшинларининг зенит-ракета мажмуасига зарбалар берган.

Ҳозирча Россия томонидан мазкур вазият юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Эслатиб ўтамиз,  22 декабрга ўтар кечаси Киевда ҳаво ҳужуми сигнализацияси эшитилиб, ҳаво мудофааси ишлаган, шундан сўнг дрон қолдиқлари қулаши оқибатида шаҳарнинг Соломенский туманидаги тураржой биносининг юқори қаватида ёнғин чиққанди. Шунингдек, шаҳарнинг Дарницкий туманидаги қисман қурилиши тугалланмаган уйга ҳам дрон қолдиқлари тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Су-34 Су-30

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг