Россия юк машиналарининг Европадан киришига тақиқни узайтирди
Олам
−
25 Декабрь 2023
3978Россия ҳукумати Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Норвегия ва Украинадан юк машиналарининг Россияга киришига қўйилган тақиқни узайтирди. Тегишли баёнот бугун, 25 декабрь куни мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг Telegram'даги расмий каналида пайдо бўлди.
Хабарга кўра, чеклов уни жорий этишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгунига қадар ўз кучида қолади.
Аввалгидек, почта жўнатмалари, дипломатик жўнатмалар ва гуманитар ёрдамларни ташиш жараёнлари истисно қилинади.
Бундан ташқари, чеклов эндиликда спорт мусобақалари ўтказиладиган жойларга жиҳозлар ва спорт автомобилларини олиб ўтишда техник ёрдам кўрсатувчи автотранспорт воситаларининг ўтишига татбиқ этилмайди.
Тақиқ 2022 йилда Европа Иттифоқининг Россия ва Беларусь давлат рақамларига эга юк машиналарига рухсат бермаслик ҳақидаги қарорига жавоб сифатида киритилган.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь