Тель-Авивда минглаб одамлар ҳукуматга қарши намойишга чиқди
Олам
−
25 Декабрь 2023
604924 декабрь куни кечқурун Тель-Авив марказидаги Ҳабима майдонида Исроил ҳукумати ва Бош вазир Биньямин Нетаньяхуга қарши намойишда минглаб одамлар тўпланди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Одамлар "Биз тўхтамаймиз" шиори остида сайлов ўтказиш ва гаровга олинганларни уйларига қайтариш учун ҳукуматдан чора кўришни талаб қилган.
Ўғли ҲАМАС билан тўқнашувларда ҳалок бўлган Сигалит Хилел йиғилганларга “қайси давлатда она ўғлини ваҳимали видеолардан қидиради ва уни ўлишини эмас, ҳеч бўлмаганда "душман ташкилоти" томонидан ўғирлаб кетилишини истаб қолади”, дейди.
Шунингдек, митингда исроиллик офицер Лиор Села ҳам сўзга чиқиб, "Мен (армиядан) озод бўлишим билан, бу катта муваффақиятсизлик учун жавобгарларни судга бераман", деган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 декабрь куни Американинг Лос-Анжелес штатида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойиш бўлиб ўтган эди.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь