Лос-Анжелесда Фаластинни қўллаб яна юзлаб одам кўчага чиқди
Олам
−
25 Декабрь 2023
2755Американинг Калифорния штати жанубидаги Лос-Анжелес шаҳрининг юзлаб аҳолиси 23 декабрь оқшомида Фаластинни қўллаб норозилик намойишига чиқди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қўшма Штатларда Фаластин-Исроил можаросининг янги босқичидан сўнг кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, уларнинг аксари Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатишга қаратилган.
Хабар қилинишича, намойишчилар машҳур Beverli-Center савдо маркази томон бориб, транспорт воситалари йўлини тўсиб қўйган. Маҳаллий полиция бўлимининг ўнлаб автомобиллари ва мотоцикллари эса жамоат тартибини сақлашга ҳаракат қилган. Охир-оқибат, намойиш ноқонуний деб топилиб, унинг иштирокчиларидан тарқалиш талаб қилинган.
“Гуруҳга митингни тўхтатиш буйруғи берилди ва у тинч йўл билан амалга ошди”, дейилган Лос-Анжелес полицияси баёноти.
Шунингдек, ўтган ҳафта бошида Америка пойтахти Вашингтондаги Капитолийда Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш талаб қилинган митинг бўлиб ўтган. “Axios” портали Капитолий полициясига таяниб, 60 га яқин намойишчи ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида АҚШда ҳукуматнинг Исроилни қўллаётганига қарши намойишлар бошланган эди.
LiveБарчаси