Уруш арафасида бўлган Венесуэла ва Гаяна етакчилари учрашади
Олам
−
10 Декабрь 2023
9439Венесуэла Президенти Николас Мадуро ва унинг гаяналик мавқедоши Ирфан Али 14 декабрь куни ўз мамлакатлари ўртасида нефтга бой Эссекибо минтақаси бўйича ошиб бораётган келишмовчилик юзасидан учрашади. Бу ҳақда “AFP News” хабар берди.
Маълумотларга кўра, учрашув Сент-Винсент ва Гренадин оролларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашувга Бразилия Президенти Луиз Инасиу Лула да Силва ҳам таклиф этилган.
Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари ҳамжамияти раиси Ральф Гонсалвешнинг икки етакчига йўллаган мактубида учрашув ушбу ташкилот ва бошқа минтақавий орган – Кариб ҳавзаси ҳамжамияти ҳомийлигида ўтказилишини билдирган.
“Зудлик билан можаронинг кескинлашувини юмшатиш ва тегишли мулоқотни юзма-юз йўлга қўйиш зарур”, деган Гонсалвеш.
Расмий натижаларга кўра, Мадуро ҳукумати ўтган ҳафта охирида мунозарали референдум ўтказганидан сўнг, тарихан Гаяна назоратида бўлган Эссекибо бўйича зиддият кучайиб, уруш хавфи туғилди.
Қўшма Штатлар, Буюк Британия, Россия ва Жанубий Америка давлатлари вазиятни юмшатиш ва тинч йўл билан ҳал қилишни маслаҳат берди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши эса 8 декабрь куни ушбу ҳолат бўйича ёпиқ йиғилиш ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла Эссекибо минтақасини мамлакатнинг 24-штати деб эълон қилган эди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь