Қуёшда Ердан 60 баробар катта тешик пайдо бўлди
Бу қизиқ
−
07 Декабрь 2023
25436Қуёшда “Тож тешиги” деб номланувчи улкан қоронғу бўшлиқ пайдо бўлди. Бу эса қуёшдан “космик шамол” деб номланувчи ғайриоддий нурланишнинг кучли оқим билан чиқиб кетишига сабаб бўлди. Ушбу нурлар тўғри Ер томонга йўналган. Бу ҳақда "Spaceweather" нашри хабар берди.
Билдирилишича, ушбу тешик 2 декабрда ҳосил бўлган ва 24 соат ичида 800 минг километргача кенгайган. Бу Ер диаметридан 60 баробар катта. Олимларнинг фикрига кўра, бу қуёш циклининг ушбу босқичида мисли кўрилмаган ҳажмдир.
Қора нуқтанинг пайдо бўлиши Ерда мўътадил кучсиз геомагнит бўронини келтириб чиқарган. Бу эса радиоалоқалардаги узилишларга олиб келган. Бироқ унинг сайёрага таъсир кучи дастлаб тахмин қилингандан бироз пастроқ бўлгани айтилмоқда.
Маълумот учун, “Тож тешиклари” Қуёшнинг магнит майдонлари ўзгарганда пайдо бўлади. Улар қора доғлар каби кўринади. Чунки бу ҳудудлар атрофи плазмадан совуқроқ ва зичроқдир.
Қуёш фаоллиги йил давомида ортиб бормоқда. Чунки у 11 йиллик циклининг портлаш чўққисига яқинлашяпти. Бироқ, "коронал" тешиклар циклнинг исталган вақтида пайдо бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь