Ипакчилик қўмитасига янги раис тайинланди
Жамият
−
01 Ноябрь 2023
6549Иқболжон Одилжонович Эргашев Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Иқболжон Эргашев Президент қарори билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида иш бошлаган. У 1981 йил 26 майда Фарғона вилоятининг Қува туманида туғилган. Маълумоти – олий. Иқболжон Эргашев Фарғона давлат университети ҳамда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
У 2021 йилнинг май ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Қурбонович Шарипов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимидан озод этилган эди. Унинг қайси лавозимни эгаллаши ҳозирча маълум эмас.