Россиянинг Еревандаги элчихонаси намойишчилар томонидан тўсиб қўйилди

Олам

image

Арманистон пойтахти Ереванда намойишчилар Россия элчихонасини тўсиб қўйди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Унда айтилишича, намойиш пайтида элчихона ходимлари бинони тарк эта олмаган. Россия дипломатик департаментининг маълумотига кўра, кўплаб намойишчилар бинонинг асосий кириш қисмида тўпланган. Элчихонанинг орқа чиқиш эшиги ҳам тўсиб қўйилган. 

“Элчихонага олиб келинган болалар ва хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Уларга нисбатан ҳеч қандай таҳдид йўқ”, деган департамент ходими.

Намойишчилар сўнгра Арманистон ҳукумати биносига бостириб кириб, бино атрофидаги полиция постини бузиб ўтишга ҳаракат қилган.

Маълумот учун, аввалроқ Россиянинг Еревандаги элчихонаси ёнида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бошланганди. Арманистонликлар Россияни Тоғли Қорабоғдаги вазиятни тартибга солишга чақирган.

Асадбек Комилов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

намойишчилар Еревандаги элчихона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг