Лавров Нью-Йоркда. У Зеленский билан бир столда ўтиради

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия делегацияси бошчилигида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка борди.  

Вазирнинг самолёти шимолий йўналиш бўйича Москвадан АҚШгача бўлган масофани дўстона бўлмаган мамлакатлар устидан 11 соату 40 дақиқада босиб ўтган. 

Уни аэропортда Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя кутиб олган.

19-25 сентябрь кунлари Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги бўлиб ўтади. Россия ТИВнинг хабари беришича, Лавров Бош Ассамблея сессияси доирасида 20 га яқин икки томонлама учрашувлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. 

Америка дипломатияси вакиллари ёки Украина делегацияси билан алоҳида учрашув кутилмаяпти.

20 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украина бўйича йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган, унда Украина Президенти Владимир Зеленский иштирок этади. Шу тариқа, у уруш бошланганидан бери биринчи марта Россия вакиллари билан бир столга ўтиради. 

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг ушбу йиғилишига шубҳа билан қарамоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Сергей Лавров Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг