Марказий банк халқаро валюта захиралари билан боғлиқ рақамларни очиқлади

Жамият

image

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни очиқлади. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 33,72 миллиард долларни ташкил қилмоқда, бу жорий йил бошидан буён қайд этилган минимум кўрсаткич ҳисобланади.

Таъкидланишича, расмий захираларнинг қисқариши асосан валютадаги активлар камайиши билан боғлиқ бўлиб, хорижий валютадаги активлар миқдори июнь ойига нисбатан 514 миллион долларга камайиб, 9 миллиард 576 миллион долларни ташкил қилмоқда.

“Spot” нашрига кўра, бу мамлакатнинг 2018 йилдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичи саналади.

Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Марказий банкининг бошқа давлатлар марказий банклари ва Халқаро валюта жамғармасидаги нақд валюта ва депозитлари ҳажми бир ой ичида 2,5 баробардан кўпроққа камайиб, 1,4 миллиард доллардан 565,5 миллион долларга тушган. Хориждаги банкларда сақланаётган захира валюталар миқдори бир ой давомида 8,7 миллиард доллардан 9,0 млрд долларга етган.

Шунингдек, июнь ойи давомида олтин захираларининг қиймати нисбатан камайган. Захираларнинг олтин қисми 23,08 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Бу эса ўтган ойга нисбатан 137 миллион долларга кам.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг