Бухорода талаба қиз ўзини 6-қаватдан ташлаб, вафот этди
3-саҳифа
−
13 Июнь 2023 18017 1 дақиқа
Бухорода университет талабаси ижарада яшаган уйининг 6-қаватдан ўзини ташлаб, воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳуманинг ўлими бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, марҳуманинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган тахминлар ишлаб чиқилиб, текширилмоқда.
Воқеа қачон юз бергани ҳақида ҳам маълумотлар аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 16 ёшли қиз ўзини 3-қаватдан ташлаганди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель