Тошкентда 16 ёшли қиз ўзини бинонинг 3-қаватидан ташлади
3-саҳифа
−
24 Апрель 2023
14421Тошкентда 16 ёшли қиз бинонинг 3-қаватидан ўзини ташлади. Бу ҳақда "Миллар" дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, қиз узоқ вилоятдан келган бўлиб, Тошкентда бошқа қизлар билан ижарада яшаб келган. Қиз ижара уйида келиб чиққан жанжал сабаб ўзини 3-қаватдан ташлаган.
"Бемор олиб келинганда унинг умумий аҳволи оғир бўлган. Унга мия чайқалиши, қориннинг ёпиқ жароҳати ва ўнг болдир ва товон суякларининг синиши ташҳиси қўйилган", дейди қизни даволаган шифокор.
Қизнинг қаерда ишлаши ёки ўқиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
16 ёшли қиз ҳозирда сунъий нафас аппаратига улаб қўйилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь